Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистонда шифокорлар малакасини ошириш маркази очиш масаласи муҳокама қилинди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида АҚШнинг "Медтроник" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида Ўзбекистонда шифокорлар малакасини ошириш маркази очиш масаласи муҳокама қилинди, ҳамда компаниянинг қандли диабетга чалинганлар учун ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан таништирилди.

Учрашувда хорижий ҳамкорлар мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган фармацевтика саноати ютуқлари билан таништирилди ва ушбу соҳанинг сармоявий жозибадорлиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда, шунингдек, дунёдаги энг йирик тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган “Медтроник” компанияси фаолияти ҳақида сўз кетди. Хусусан, “Медтрониc” 70 дан ортиқ сурункали касалликлар, жумладан, юрак етишмовчилиги, Паркинсон касаллиги, сурункали оғриқлар ва қандли диабет билан касалланган беморлар учун махсус асбоблар ва даволаш воситаларини ишлаб чиқарадиган компания эканлиги таъкидланиб, Ўзбекистонда ўқув маркази очиш ниятида эканлиги ҳақида айтилди.

Учрашув давомида компаниянинг Парадигм инсулин насослари ва уларнингсарф материаллари, "Гуардиан" доимий глюкоза мониторинги тизимлари ҳамда қандли диабетга чалинганлар учун назорат ва терапевтик дастурий таъминот маҳсулотлари тўғрисида батафсил гапирилди.

Музокаралар якунида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари С. Кариев Ўзбекистонда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида қулай шарт-шароит яратилаётгани таъкидлаб, Агентлик ўз ваколатлари доирасида ўқув марказини ташкил этиш лойихасини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар якунида компания вакиллари ўқув марказини ташкил этиш бўйича қўшимча маълумот олиш учун Тошкентдаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази фаолияти билан танишиш истагини билдирди.

Томонлар, шунингдек, қандли диабетга чалинганлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиришга қарор қилишди ва ўқув марказини очиш борасида амалга оширилиши зарур бўладиган чора-тадбирларни муҳокама қилишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech