USP вакиллари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида.
USP вакиллари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида.
Жорий йилнинг 31 октябр куни Агентликда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) PQM+ дастури вакиллари ва Агентлик раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, USAIDнинг АҚШ Фармакопеяси томонидан амалга оширилаётган PQM+ – “Дори воситалари сифатини ошириш” дастури соғлиқни сақлаш тизимида кўзланган мақсадларга эришиш йўлида дори воситалари сифатини таъминлаш тизимини мустаҳкамлаш учун техник ёрдам кўрсатади.
“Зарур амалиётлар маркази” ДУК вакиллари ҳамда PQM+ USP Асосий техник дастурлар директори Арчил Салакая, PQM+ USPнинг Ўзбекистондаги координатори Александр Квитанашвилли ҳамда PQM+ Ўзбекистондаги стратегияси бўйича консултанти Шамшод Шариповлар иштирок этган учрашувда сифатни бошқариш тизимининг GxP йўналишларида жорий этиш тамойиллари масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, дастур юзасидан ҳамкорлик истиқболлари борасида музокаралар олиб борилди. PQM+ дастури Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар сифатини таъминлаш тизимини бошқаришни такомиллаштириш, аҳоли соғлиғини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган сифати кафолатланган тиббий маҳсулотларни етказиб беришни кенгайтириш каби мақсадларни кўзлайди.