Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қашқадарё вилоятида яна бир янги фармацевтика заводи ишга тушиш арафасида

2021 йилнинг 31 август санасида Қашқадарё вилояти Қарши туманида гален дори воситалари ишлаб чиқарувчи "TRAST MED-FARM" хусусий корхонаси фаолият бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг сентябрь ойида Қашқадарёда яна бир янги фармацевтика заводи ишга тушиши кутилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги саноат зонасида жойлашган “Модерн Гален фарм” МЧЖ томонидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати 11,5 млн дона бўлган фармацевтика маҳсулотлари (спирт, меновазин, глицерин, перекись водород, қизилмия сиропи, йод, бриллиант кўки (зелёнка), борная кислота ва камфорное масло) ишлаб чиқариш лойиҳаси шу йил сентябрь ойида ишга тушиши режалаштирилган.

Маълумот учун, лойиҳанинг қиймати 760 минг АҚШ доллари бўлиб шундан 140 минг АҚШ доллар ўз маблағи, 620 минг АҚШ доллар банк кредити ҳисобига амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда барча зурур асбоб-ускуналар Хитой давлатидан корхонага олиб келинган бўлиб, ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech