Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қашқадарёлик тадбиркор "Гулхайри" доривор ўсимлигини Европага экспорт қилмоқда

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Чим маҳалла фуқаролар йиғинида фармацевтика ва тиббиёт соҳасида кенг фойдаланиладиган доривор “Гулхайри” ўсимлиги аҳоли томорқаларида экилиб, ҳозирги кунда мазкур доривор ўсимлик гулини териб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 август куни Қашқадарё вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ходимлари ўз хонадонида доривор “Гулхайри” ўсимлигини етиштиришни йўлга қуйган Бахтиёр Ибрагимов хонадонида бўлишди.

Ташриф давомида, тадбиркор ҳар 1 сотих ердан 3,5 млн сўмгача даромад олаётганилиги ва нафақат ўз оиласи балки тумандошларини ҳам иш билан таъминлаганлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоиз, Қамаши туманида доривор “Гулхайри” ўсимлигини етиштиришни йўлга қуйилиши натижасида 2,5 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланган. Ҳозирги кунда доривор гулхайри ўсимлигининг гуллари Европа давлатларига жумладан, Швецария ва Польшага экспорт қилинмоқда. Ҳозирги кунгача 500 минг еврога маҳсулот сотилган.

Маълумот ўрнида, “Гулхайри” қадим замонлардан бери шифобахш ўсимлик сифатида ишлатилиб келинади. Абу Али Ибн Сино гулхайри илдизидан, баргидан ва уруғларидан тайёрланган дамлама билан йўтал, қон тупуриш, зотилжам ва буйрак касалликларини даволаган. Буюк табиб гулхайри илдизи асосида тайёрланган дори-дармонларни кўкракни юмшатувчи, балғам кўчирувчи омил сифатида тавсия этган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech