“RADIKS” инвестиция келишувига эришди
“RADIKS” инвестиция келишувига эришди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “RADIKS” дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона ўртасида инвестиция келишуви имзоланди.
Келишувга кўра "RADIKS” дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Тошкент Фарма Парк” Инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтик кластери ҳудудида янги корхонани ишга тушириб, инекция, инфузион эритмалар, стерил антибиотиклар, таблеткалар, капсулалар, шамлар, шунингдек, инсон инсулини кўринишидаги дори воситаларини ишлаб чиқариш ва бунинг натижасида 400 та иш ўринларини яратишни режалаштирилмоқда.
Маълумот учун: Корхона ўз фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Бугунги кунда корхонада 650 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Корхонада 7 та асосий ишлаб чиқариш таблетка, гален, малҳам, инфузион, инекция, қуруқ антибиотикларни тарқатиш цехи, бўш ампулалар ишлаб чиқариш цехи мавжуд.