Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон фармацевтика саноати вакиллари бизнес миссия билан АҚШга ташриф буюришди

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги экспертлар гуруҳи АҚШнинг Роквилл шаҳрида USAID вакиллари билан учрашдилар.

АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг қатор ходимлари, хусусан PQM+ лойиҳаси мутахассислари билан бўлган учрашувда маҳаллий фармкорхоналарнинг халқаро GMP стандартларига мувофиқ фаолият юритишига эришиш, тиббий буюмлар лабораториялари, метрология лабораториялари учун техник ёрдам, фармацевтика ва менежмент соҳаларидаги таълимга оид ҳамкорлик каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон фармацевтика саноати кадрларини тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech