Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Tashkent Pharma Park” раҳбарияти билан учрашув доирасида Россия компаниялари билан мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича аллақачон бир қатор шартномалар имзоланганлиги қайд этилди.
Томонлар шунингдек, Россия тиббиёт олийгоҳларини Фармацевтика техник университетидаги ўзбекистонлик мутахассислар учун таълим дастурларини ишлаб чиқишга жалб қилишни ҳам муҳокама қилишди.
Маълумот учун, "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бўлиб, унинг вазифаларидан бири инновацион ва юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий фармацевтика компанияларининг инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилишдан иборатдир.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати
агентлиги Матбуот хизмати