Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Самарқанд вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси томонидан 2022 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Агентлик мавтбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Самарқанд вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси томонидан 2022 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида:

➖ 8 та фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар;
➖ 78 та улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар;
➖ 5 та Даволаш профилактика муассасалари қошидаги дори воситалари тайёрлашни ташкил этувчи дорихоналар;
➖ 1725 та чакана савдо билан шуғулланувчи дорихоналар,  шундан, 184 таси ижтимоий дорихона ва дорихона филиаллари фаолият юритмоқда.

Ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари

2022 йил 6 ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситалари ҳажми 115 млрд. сўмни ташкил этади. Ҳудудда фаолият юритаётган 2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона томонидан 5 та хорижий мамлакатга фармацевтика маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб келинмоқда. 2022 йилда 1 июлга қадар 180,00 минг долларлик дори воситалари ва 95,6 минг долларлик тиббий буюмлар экспорти қилинган бўлиб, жами 276,6 минг АҚШ долларида фармацевтика маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.

2022 йилда ишга туширилган лойиҳалар

“Полидар Фарм” МЧЖ томонидан шамчалар (Суппозиторий) ишлаб чикаришни ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 590 минг АҚШ доллари бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми 2  млн. дона. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Бино-иншоотлар қурилиш ишлари 100% бажарилган. Лойиҳа доирасида муаммолар мавжуд эмас. Айни кунларда фармацевтик фаолият учун лицензия олишда зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.

"PHARM PARTNERS GROUP" МЧЖ томонидан тиббиёт ПЭТтаралари ва лейкопластирлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 1 млн. 390 минг АҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида муаммолар мавжуд эмас. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширилган.

2022 йилда ишга туширилиши кутилаётган лойиҳалар

"Фортуна Ургут медикал" МЧЖ томонидан тайёр дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш этиш умумий қиймати 49 млрд 50 млн сўм бўлиб, лойиҳа 2022 йил 4-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 40 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

"ВАКЦИНА ФАРМ МЕДИКАЛ" МЧЖ томонидан тайёр турдаги дори дармон воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш этиш умумий қиймати 6 млн. АҚШ доллари. Лойиҳа 2022 йил 4-чорагида ишга туширилиши кутилмоқда. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 60 та янги иш ўринлари яратилади.

2021-2024 йилларда фармацевтика соҳасида амалга ошириши режалаштирилган лойиҳалар:

Самарқанд вилоятида 2021-2024 йиллар давомида фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш мақсадида, умумий қиймати 417,7 млрд. сўм (38,4 млн. АҚШ доллари) бўлган 7 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 399,05 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда 25 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши шунингдек, 295 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech