Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сандерланд университети вакиллари янги Фармацевтика университетига ташриф буюришди

Жорий йилнинг 21 май санасида Британиянинг Сандерланд университети вакиллари Иан Муди ва Туэсдай Сампсонлар "Tashkent Pharma Park"да бунёд этилаётган янги Фармацевтика техника университет ҳудуди ва университет биноси билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонлар янги университетнинг вақтинчалик жойлашадиган биносини кўздан кечириб, кластер қурилишининг қайси босқичга етиб келганлиги ва лабораториялар жойлашадиган ҳудуд ҳамда унинг техник ускуналари, жиҳозланиш ҳақида суҳбатлашишди.

Шунингдек, учрашув давомида Янги Фармацевтика техника университетида кадрлар масаласи, талабаларни қабул қилиш ва саралаш жараёни, тарафларнинг маъсулиятлари, ўқув дастури, келажак режалари ҳамда валидация учун керакли ҳужжатлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-13 май саналарида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги Агентлик ходимлари, янги Фармацевтика техника университети бўйича консультант ва мутасаддилардан иборат бўлган делегация Англиянинг Сандерленд шахрида жойлашган Саедерленд Университетига ташриф буюрган эди.

Мазкур ташриф доирасида Сандерленд университети проректори Сэр Дэвид Белл, маъмурий ишлар бўйича бош директор Стив Найт, проректор ўринбосари профессор Жон Тиммис, халқаро алоқалар бўйича проректор профессор Жон Макинтайрлар билан учрашув бўлиб ўтганди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech