Сандерленд университети вакиллари Агентликда
Сандерленд университети вакиллари Агентликда
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Буюк Британиянинг Сандерленд университети вакиллари билан учрашди. Учрашувда Сандерленд университети ўқув ишлари бўйича проректори профессор Абигейл Мориарти, халқаро ривожланиш бўлими бошлиғи Жеми Симпсон ва миллатлараро таълим мутахассиси Жули Пескод иштирок этдилар.
Кун тартибида “Tashkent Pharma Park” кластери ҳудудида Фармацевтика техник университети фаолияти учун яратиладиган шароитлар ва моддий-техник таъминот, биотехнология ва биотиббиёт йўналишларида халқаро таълим сифатини таъминлаш, дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқиш доирасида илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш ҳамда Сандерленд университети профессорлари ва мутахассисларини таълим жараёни ва илмий изланишларга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.