Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Shayana Farm" компанияси "Tashkent Pharma Park" ҳудудида завод қуришни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг 14 февраль куни "Tashkent Pharma Park" дирекцияси мутахассислари ва Ҳиндистоннинг "Shayana Farm" компанияси бош директори Ашок Кумар Тивари ўртасида бизнес-учрашув бўлиб ўтди.

Айтиш даркорки, Ўзбекистонга Ҳиндистондан дори воситаларини етказиб берувчи мазкур йирик компания юртимиздаги фаолиятини 2002 йилда бошлаган.

Ҳозирда "Shayana Farm" компанияси "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инфузион ва инъекцион препаратларни ишлаб чиқаришга ихтисосланган фармацевтик завод қуриш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Музокаралар чоғи янги завод учун ер ажратиш механизми, коммуникацияларни ўрнатиш жараёни, буларни амалга ошириш графиги, шунингдек "Tashkent Pharma Park" кластери иштирокчисига айланиш учун қўйиладиган асосий талаблар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech