Швейцария фармацевтика компанияси билан ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди
Швейцария фармацевтика компанияси билан ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида директор Абдулла Азизов ва Швейцариянинг “Novartis Pharma Services AG” фармацевтика компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда онкологик касалликларни даволаш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Novartis Pharma Services AG” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Христо Трунчев компания фаолияти ва мақсадлари билан таништириб, дистрибюторларсиз тўғридан-тўғри савдо алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Агентлик директори Абдулла Азизов меҳмонларга давлат харидларини амалга ошириш механизми ҳақида маълумот берди. Учрашувда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш истиқболлари, пудрат ёки in-bulk кўринишидаги ишлаб чиқаришда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.