Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форумининг дастурига мувофиқ, йирик Ўзбекистон-Хитой қўшма корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада республикамиз фармацевтика, кимё, тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғи корхоналарида ишлаб чиқарилаётган юқори қўшилган қийматга маҳсулотлар ҳам намойиш этилмоқда.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, кўргазмадан кўзланган мақсад Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқлари салоҳиятини ва икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги саноат кооперациясини очиб беришдан иборат. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари янги алоқалар ўрнатишга, келгусидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишга муваффақ бўлдилар.

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида фармацевтика саноатида 11 та дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва доривор ўсимликларни қадоқлаш ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд.

Ушбу корхоналар томонидан 2022 йилда жами 393,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда 460,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш кутилмоқда. Шу билан бирга, худуддаги экспортчи корхоналар томонидан 2022 йилда 11,1 млн долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган бўлса, 2023 йилда 12,4 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.

Хитой билан ҳамкорлик

Бугунги кунгача Хитой билан умумий қиймати 546 млн долларга тенг жами 228 та лойиҳа амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикасида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган
306 номдаги дори воситаситалари;
527 номдаги тиббий техника;
300 номдаги субстанция;
192 номдаги тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

2022 йил умумий импорт (дори воситалари) қиймати 69,9 млн. долларни, экспорт эса 21,6 млн. долларни ташкил этди.
Жорий йил январ-март ойлари якунига кўра импорт (дори воситалари) қиймати 14,0 млн. долларни, экспорт ҳажми эса 32,1 млн. долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи, Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги бизнес форуми доирасида Хитой томони билан умумий қиймати 60 млн долларга тенг бўлган 3 та лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech