Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Сизни IV Евросиё фармацевтика саммитига таклиф этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Сизни IV Евросиё фармацевтика саммитига таклиф этади.

Саммит гибрид форматда 26-28-сентабр кунлари Самарқандда офлайн қисми билан ўтказилади. Бу Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тендентсияларини ҳар томонлама қамраб олган ягона конференциядир. Офлайн саммитда 10 мамлакатдан фармацевтика бозорининг 250 дан ортиқ етакчи мутахассислар ва тартибга солувчилар, фармацевтика ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоғидан 100 дан ортиқ маърузачилар иштирок этадилар.

Саммит дастури 20 дан ортиқ сессияларни ўз ичига олади, унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан бирга-бир учрашувлар ўтказилади.

Саммит доирасида илк бор Самарқанд шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилади. Евросиё фармацевтика саммити доирасида "Эурасиан Pharma Awards" танлови 4-марта ўтказилади, унда халқаро ва маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари, дистрибьюторлари ва дорихоналар тармоқлари иштирок этишга таклиф этилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech