Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Европа ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

"Соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Европа ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

"Eurouz" нодавлат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбирда Ўзбекистон ва Европа ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик дастурини шакллантириш, фармацевтика ва тиббиёт саноатини ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий экотизимни ривожлантириш, фармбозорда контрафакт ва қалбакилаштиришга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Агзам Нартаев ҳамда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари ассосиацияси раҳбари Муҳаббат Асқарова, шунингдек, Европа делегацияси ва чет эл фармкомпаниялари вакиллари иштирок этишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech