Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони билан Янги таҳрирдаги Конституциядан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни ўз ичига олган дастур тасдиқланган.

Тадбирда иштирок этган Тошкент давлат юридик университети доценти Фазлиддин Самигжонов кириш сўзи билан очиб, янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимиз тараққиёти учун ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беришга хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу Фармон ижроси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир давомида янги таҳрирдаги Конституцияга қатъий риоя этиш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги муҳим чора-тадбирлар, унда белгиланган асосий принциплар, инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари каби мавзулар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек мазкур тадбирда Жамоат хавфсизлиги университети профессори, юридик фанлари доктори Раҳмонова Сурайё Маҳмудовна ва ИИВ Академияси кафедра бошлиғи, доцент Зокиржон Қодирович Жаббаровлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, янги таҳрирдаги конституция олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланилиши ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech