Ўзбекистон ва Туркманистон фармацевтика соҳаси тадбиркорлари ўртасида учрашув ўтказилди
Ўзбекистон ва Туркманистон фармацевтика соҳаси тадбиркорлари ўртасида учрашув ўтказилди
Фармацевтика соҳасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини кўпайтириш мақсадида 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилди.
Туркманистон Республикаси билан фармацевтика йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари кенгайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчи компанияларни қизиқтирмоқда. Тадбирлар давомида Ўзбекистон ва Туркманистон тадбиркорларининг B2B учрашувлари бўлиб ўтди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари — “Файз Камфорт Нур” ХК, “Абу бакирхон савдо нур” ХК, “Омад Азимшер Файз” МЧЖ, “Махамат ота” МЧЖ, “CENTOR FOR THE ORGANIZATION OF FERULA“ МЧЖ, “NIKA PHARM” МЧЖ, “Optima Sobirjon“ МЧЖ, “Dentafill Plyus” МЧЖ, “OKS MASSAGET” МЧЖ, “Uzgermed Pharm” ҚК МЧЖ, “ Fazo-luxe” МЧЖ, “Aziya imunopreparati“ МЧЖлар туркманистонлик ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказди. Натижада 5,1 млн долларлик экспорт шартномалари имзоланди