Жанубий Корея Фармацевтика соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.
Жанубий Корея Фармацевтика соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.
2023 йил 1 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Жанубий Кореянинг “DKConsulting” компанияси вакиллари билан учрашди.
Учрашув аввалида Агентлик директори Абдулла Азизов Агентликнинг асосий вазифалари ҳақида сўзлаб, фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболлари, яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар билан таништирди ҳамда Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган фармацевтика саноати сармоявий жозибадорлиги ҳақида маълумот берди.
“DKConsulting” бошқарув директори Chulsoo Kim мазкур компания фаолияти билан боғлиқ маълумотларни тақдим этди. Компания йилига 5 млн. таблетка ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган фармацевтик корхонани Ўзбекистон ҳудудида қуриш ниятида эканлигини маълум қилди. Ушбу лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилди.
Агентлик директори “DKConsulting” компаниясига Жанубий Кореянинг Топ-5 фармацевтик компанияларини жалб қилиш ва лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашини таклиф этди.