Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари Минск шаҳридаги Халқаро кўргазма форумида иштирок этишди

«Здравоохранение Беларуси» халқаро тиббиёт форуми 1994 йилдан бошлаб ҳар йили Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида ва бошқа манфаатдор давлат ташкилотлари, профессионал ассоциациялар, бизнес бирлашмалари ва тармоқ экспертлари ҳамкорлигида Минск шаҳрида ўтказилиб, кенг кўламли экспозиция ва катта иш дастурини ўз ичига олади. Мазкур форум янги ютуқ ва ишланмаларни намойиш этиш, шериклар ва салоҳиятли мижозлар билан учрашиш, малакали мутахассислар ва тиббиёт муассасалари маъмурияти билан мулоқот қилишда ушбу тадбирни ўта муҳим деб ҳисоблаган Беларусь Республикаси ва хориж давлатларидан ташриф буюрган кўплаб иштирокчиларни тўрт асрдан кўп вақт давомида жалб қилиб келмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, кўргазмада «Nika pharm», «Zamona Rano», «.Asklepiy group», «Optima gloves» каби ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг муштарак экспозициялари тақдим этилди.

Электрон соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш масалалари муҳокама қилинадиган «E-Health-соғлиқни сақлаш тизимининг рақамли трансформацияси» халқаро илмий-амалий анжумани муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

«Здравоохранение» форумининг мақсади аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, миллий соғлиқни сақлаш тизими самарадорлиги ва инновацияси, маҳаллий фармацевтика саноати ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech