Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Tashkent Pharma Park" ҳудудида жойлашган Фармацевтика техника университетига қабул бошланди

"Tashkent Pharma Park" ҳудудида жойлашган илм-фан ва технология интеграциялашган таълимга асосланган Фармацевтика техника университетига қабул бошланди.

Фармацевтика техник университети янги ташкил этилган университет бўлиб, Британиянинг етакчи академик стандартларига мувофиқ фармация, табиий фанлар, косметика фанлари, технология ва саноат менежменти бўйича бакалавриат ва магистратура дастурларини таклиф этади.

Сандерленд университети ва Де Монфорт университети билан ҳамкорликда, университет фармация факультети ва табиий фанлар факультетига янги талабаларни қабул қилади.

Таъкидлаш жоиз Фармацевтика техника университети битирувчилари Британия университетлари дипломларига эга бўлишади.

Ҳозирда университет 3 турдаги умумтаълим курсларни таклиф қилади:

➖ Фармацевтика фанлари умумтаълим курси
➖ Биологик фанлар умумтаълим курси
➖ Табиий фанлар умумтаълим курси

Фармацевтика техника университети талабаси бўлиш истагида бўлган номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:

➖ Номзодлар ўрта таълим мактаб шаҳодатномаси, лицей ҳамда коллеж дипломларига эга бўлишлари;
➖ Инглиз тили бўйича мустаҳкам кўникма бўлиши шунингдек, энг камида 5.5 IELTS сертификатига эга бўлишлари талаб этилади.

Ўқиш тўлиқ инглиз тилида бўлиб, Британия стандартларига мувофиқ олиб борилади. Умумтаълим курсларида ўқиш 2023 йил январь ойидан бошланади.

Талабалар қабули расман очиқ деб эълон қилинган. Аризаларни онлайн равишда www.pharmatechuni.uz сайтида тўлдиришингиз мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech