Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

«Tashkent Pharma Park» илмий-ўқув қисмларини яратиш лойиҳаси амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш” (I босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президент қарорига асосан Тошкент вилояти Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилган.

Кластер ўз ичига илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар, фармакопея маркази ва меҳмонхонага эга симпозиумлар марказидан иборат ўз инфратузилмасига эга бўлган Фармацевтика техник университети, шунингдек инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқариш бўйича саноат зонасини ташкил этишни қамраб олган.

Лойиҳани иккита босқичда қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич молиялаштириш ва амалга ошириш билан рўёбга чиқариш назарда тутилган.

Биринчи босқичда, кўп тармоқли университетнинг ўқув бинолари, ўқув-илмий лабораториялар, клиник олди тадқиқотлар маркази, фармакопея маркази, кутубхона, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, турар жой қуриш амалга оширилади.

Корея ҳукумати томонидан Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) томонидан Ўзбекистонга 10 йил имтиёзли давр билан 40 йил муддатга 83,7 млн АҚШ доллари миқдорида қарз тақдим этилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 98,6 млн АҚШ долларига тенг ТИА ишлаб чиқилган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги лойиҳани амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш” (I босқич) лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

EDCF бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоизни тўлашнинг прогноз жадвали.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech