“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери
22 июлда “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Президентнинг иқтисодий ривожланиш
масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Гулямов, маслаҳатчи ўринбосари Галина Саидова, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари
Бахриддин Валиев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, шунингдек, мутасадди идораларнинг
маъсуллари ва тадбиркорлари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори томонидан амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар тақдимоти
таништирилди. Сўнг, кластерининг саноат зонасида қурилаётган 12 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан уларнинг бугунги кундаги ҳолати,
ишларнинг бориши, яратиладиган иш ўринлари, ўзлаштириладиган инвестициялар ҳақидаги маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, кластердаги қурилиш ишлари бўйича муқаддам берилган топшириқлар ижроси мутасадди идораларнинг маъсуллари ва ижрочилар
томонидан ўрганилиб, муҳокама қилинди. Мавжуд муаммоларни тез фурсатларда қонуний ҳал этиш чораларини кўриш белгиланди.
Учрашув сўнгида, тадбиркор томонидан амалга оширилаётган янги лойиҳа, қурилиш объекти жойига чиқиб ўрганилди ва қад ростлаган
омборхона биноси камчиликлари юзасидан кўрсатмалар берилди.