Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Теҳрон шаҳрида “IRAN PHARMA 2022” VII Халқаро фармацевтика кўргазмаси бўлиб ўтди

10-12 октябрь кунлари Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрида “IRAN PHARMA 2022” VII Халқаро фармацевтика кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг вакиллари ҳам қатнашдилар.

Кўргазма доирасида Агентлик масъул ходимлари хорижнинг бир қатор илғор фармацевтик компаниялари вакиллари билан учрашдилар. Жумладан, Эроннинг йирик экспортчи корхоналаридан иборат “Tamin Pharmaceutical Investment Co.” (TPICO) холдинг фармацевтика компанияси раҳбарияти билан мулоқот ўтказилди.

Бундан ташқари, Эрон фармацевтика саноати синдикати раиси Мухаммад Абдезода,Эрон Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим ишлари вазирлиги ходими, халқаро департамент эксперти Нилюфар Мард Фард хонум ҳамда “Food and Drug Administration” (FDA) ташкилоти фармацевтика масалалари бўйича бош директори Хусейн Шумали ва бошқа мутасадди ходимлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Ушбу учрашувларда хориж мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213 – сонли “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 24 октябрдаги 862-сонли қарорлари асосида мамлакатимизда жорий этилган рўйхатдан ўтказиш жараёнлари билан таништириб ўтилди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида “Зомин-фарм” ЭИЗда фармацевтика маҳсулотлари ва тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаси презентация қилинди. Ўз ўрнида эронлик мутахассислар Ўзбекистон томонидан махаллий корхоналарига келиб тушган таклифни ўрганиб, ташаббускорларнинг лойиҳаларини тақдим этилишига келишилди.

Мазкур чора-тадбирлар яқин келажакда Эрон фармацевтик компаниялари билан ҳамкорликни янаям мустаҳкамлаб, қўшма корхоналарни ташкил этиш орқали Ўзбекистонда долзарб бўлган фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва импортини амалга ошириш кўламини кенгайтириш имкониятларини яратади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech