Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тиббий ўлчаш воситаларини қиёслаш – ҳавфсиз даволаш ва аниқ ташхис қўйиш гарови

Юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим усутувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, саломатликни тиклашда шифокорлар томонидан ташхис қўйиш ва давошлаш жараёнларида тиббий ўлчаш воситаларининг ўрни беқиёс. Зеро бу ускуналарнинг тўғри ишлаётганлиги эса муҳим аҳамият касб этади.

Айнан мана шундай ўлчаш функцияларига эга бўлган барча турдаги тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш ва уларнинг метрологик назорати бўйича Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси мутахассислари бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Тиббиёт бирлашмаларинг мурожатига асосан Қиёслаш лабораторияси мутахассислари томонидан 2021 йилдан 2022 йилнинг шу кунига қадар 310 та даволаш профилактика муассасалари томонидан келиб тушган аризаларга асосан 3097 дона тиббий ўлчаш воситалари қиёсланди шулардан, 2886 донасига яроқлилиги тўғрисида (Қиёслаш сертификатлари) ва 211 донасига яроқсизлиги тўғрисида (Хабарномалар) расмийлаштирилди.

Шунингдек, яроқсиз ва сифатсизлиги аниқланган тиббий ўлчаш воситаларини қайта таъмирлаш ёки ҳисобдан чиқариб қайта ишлатилмаслиги тўғрисида Қиёслаш лабораторияси мутахассислари томонидан даволаш профилактика муассасалари маъсул ходимларига кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 112-сонли қарорига мувофиқ, лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тузилмасида тиббий муассасалар бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотларига бир қатор вазифалар юкланган. 

Хусусан, юқорида қайд этилган ташкилотлар ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техниканинг метрологик назорати ўтказилишини, тиббий техниканинг даврий синовлардан ўтказилишини, тиббий техниканинг метрологик таъминоти ва унга техник хизмат кўрсатиш учун масъул ходимлар малакасини оширишни таъминлаши лозим.

Нодирбек Абдуллаев
Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси мудири

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech