Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Украина компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 29 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Украина компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сонли қарорига асосан жорий этилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Украина компанияларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакилларига дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ўтиш борасида кенг қамровли тушунтириш ва маслаҳат ишлари олиб борилди. Жумладан, Агентлик масъуллари томонидан Украина давлатидаги фавқулотда ҳолат даврида мажбурий рақамли маркировкалашга ўтишда юзага келаётган муаммолар эшитилди.

Шунингдек, корхоналар томонидан рақамли маркировкалашни жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилиши ва дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб хорижий ишлаб чиқарувчиларга 180 кун ичида дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кунга қадар ишлаб чиқарилган (қадоқда кўрсатилган сана) ва рақамли маркировкаланмаган маҳсулотни сертификациядан ўтказиш ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштиришга рухсат бериш тартиблари ва бошқа масалалар атрофлича тушунтирилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech