Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес форуми

Айни пайтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегациянинг

Ҳиндистонга амалий сафари давом этмоқда.

Форумда, Ҳиндистоннинг TIL HEALTH CARE, EESHA LIFE CARE PVT LTD, VACCINE WORLD PVT LTD, ANAX LABORATORIES, ABOKH CHEMICAL,

HETERO LABS каби 20 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбаев сўзга чиқиб, мамлакатимиз ҳақида форум иштирокчиларига

сўзлаб берди.

Форум доирасида, делегация аъзолари кенг кўламли музокаралар ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш

истиқболларини муҳокама қилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори форумда нутқ сўзлаб, Ўзбекистон фармацевтика

соҳасига инвестиция киритиш афзалликлари, чет эллик инвесторлар учун берилаётган имтиёзлар тўғрисида ва "Tashkent Pharma Park" инновацион

илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳақида батафсил маълумот берди.

Сўнг, делегация аъзолари HETERO LABS LIMITED компанияси заводида бўлдилар. Компания Ўзбекистон фармацевтика бозорига қизиқиши

катталиги ва маҳаллий ишлаб чиқазувчилар билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech