Ўзбекистон – Озарбайжон: Фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичида
Ўзбекистон – Озарбайжон: Фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичида
Озарбайжонда БМТ Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури ҳафталигининг 25 йиллигига бағишланган халқаро кўргазма бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон фармацевтикасининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар. Агентлик раҳбари Абдулла Азизов бошчилигидаги делегация турли фармацевтика компаниялари билан музокаралар олиб бордилар.
Жумладан, Озарбайжоннинг етакчи дистрибютор ишлаб чиқариш компаниялари: AzeriMed, Zeytun, Avromed va O‘zbekistondagi As-Sunna, Techno Pharm, Dentafill, Dentals Pharma, Inan Medical компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Озарбайжон компаниялари Ўзбекистондаги юқори сифатга эга фармацевтика соҳасидаги ишлаб чиқариш маҳсулотларга қизиқиш билдиришмоқда ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, расмий очилиши жорий йилнинг 1 декабрига мўлжалланган Озарбайжон ҳудудидаги Ўзбекистон савдо ваколатхонаси биносида ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашув давомида савдо ваколатхонасида Ўзбекистоннинг фармацевтик махсулотлар бурчаги ташкиллаштириладиган бўлди.
Хусусан, жорий йил якунида маҳаллий ишлаб чиқариш майдонлари билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқиш мақсадида Озарбайжон вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Озарбайжон эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш агентлиги ҳамда “Азпромо” экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда фармацевтика соҳасида ҳамкор лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Агентлик ва Озарбайжон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Таҳлил экспертиза маркази вакиллари ўртасида ҳам учрашув ташкил этилди.
Учрашув доирасида "Диамед", "Diamed", "Naftalan" va "Art Medical Management group" компаниялари ҳам иштирок этишди.