Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон-Туркия бизнес форумида: "Ўзбекистон фармацевтика потенциали"

 

2024 йил 5 июн куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А. Азизов, Анқара шаҳрида

бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия бизнес форумида "Ўзбекистон фармацевтика потенциали" мавзусида тақдимот қилди.

Агентлик директори ўз нутқида Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва

истиқболларига алоҳида тўхталиб, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни санаб ўтди.

Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистоннинг "Dentafill Plyus" компанияси ва Туркиянинг "Berko Ilaç" фармацевтика

ширкати ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда ривожланиш учун

янги истиқболли қадам ҳисобланади. Шунингдек, икки мамлакатнинг дунё фармацевтика бозорида позицияларини

мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech