Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон вакиллари биринчи Беларус-Ўзбекистон аёллар бизнес форумида иштирок этди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси “Биринчи Беларус-Ўзбекистон аёллар бизнес форуми”да иштирок этиш мақсадида Беларус Республикасида бўлди.

Форум доирасида Беларус давлатининг “Belfarmprom” холдинг бошқарув компанияси раҳбарияти ва Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор маслаҳатчиси Х.Ғаниева бошчилигидаги делегация вакиллари учрашди.

Ташрифлар давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Belfarmprom” холдинг ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш ва технологиялар трансфери масалалари муҳокама қилинди.

Делегация вакиллари “Белмедпрепараты» РУК, “Минскинтеркапс”, “Экзон” ОАЖ ва бошқа қон препаратлари жумладан, альбумин ва айрим қон омиллари ишлаб чиқариш технологиялари ўрганиладиган корхоналар раҳбарияти билан учрашди.

Тадбир доирасида Беларус давлатининг трансфузиология марказига ташриф амалга оширилиб, унда фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, тиббиёт фанини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва прогнозлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари биринчи Беларус-Ўзбекистон аёллар бизнес форумининг “Аёллар бизнесда – Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш салоҳияти” мавзусидаги ялпи мажлисида ҳам иштирок этди.

Декларацияга кўра, форум иштирокчилари бир-бири билан кесишмайдиган йўналишларда дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech