Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида «Innoprom—2023» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада Армения, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белоруссия, Туркия каби ривожланган мамлакатлардан келган 5 мингдан ортиқ делегат, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий компания, бизнес вакиллари иштирок этди. Ўзбекистондан мазкур халқаро кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиздаги маҳаллий корхоналар вакиллари билан биргаликда “Маде ин Узбекистан” бренди остида иштирок этди.
Кўргазма доирасида панел сессиялари, муҳокамалар, давра суҳбатлари ва бизнес учрашувлари ўтказилди. Мулоқот майдончаларида экспертлар эътибори саноат ишлаб чиқаришининг асосий масалаларига ва минтақа мамлакатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор қаратилди.