Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Қўшма Штатларда Биринчи Америка-Ўзбекистон фармацевтика саммити ўз ишини бошлади

Саммитни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов кириш сўзи билан очиб берди. Элчи жаноблари ўз нутқида Ўзбекистон иқтисодиётининг барча жабҳаларида кузатилаётган ривожланиш, мамлакатнинг кун сайин ортиб бораётган салоҳияти, жаҳон бозорида тутган ўрни ва халқаро ҳамкорлик масалаларига тўхталди. Саммит иштирокчиларини бундай тарихий воқеа билан қутлаган Жавлон Ваҳобов сўз навбатини Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Елена Сонга берди.

Елена Сон йиғилганларни олқишлаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бундан-да мустаҳкамланишига умид билдирди. Ва Ўзбекистоннинг тобора ривожланиб бораётган фармацевтика соҳаси ютуқларини таҳсинга сазовор деб баҳолади. Сўнг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариев минбарга чиқди ва ўз нутқида бу тарихий воқеанинг аҳамияти сўзлади. Шунингдек, саммит иштирокчиларини Ўзбекистон фармацевтика тармоғининг янги замонавий имкониятлари билан таништириб, мамлакатнинг айнан шу соҳа ривожи йўлида амалга ошираётган ислоҳотларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Фармакопея Конвенцияси (USP) вице-президенти, PQM Plus – “Дори воситалари сифатини ошириш” дастури директори Jude Nwokike модераторлик қилаётиган тадбир гибрид шаклда: онлайн ва оффлайн режимда бўлиб ўтмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech