Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкентда ҳудудлараро саноат ярмаркаси ўтказилади

Тошкентда ҳудудлараро саноат ярмаркаси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 майдаги 195-сонли “2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 12-15 декабр кунлари Тошкент шаҳри “Ўзекспомарказ” МКК АЖда республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилиши белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ва республика тармоқлараро саноат ярмаркасини юқори савияда ўтказиш мақсадида 2023 йил 7 декабрга қадар корхонангиз томонидан стендлар макетларини тақдим этишингизни ва намойиш этадиган маҳсулотлар рўйхатини иловада келтирилган жадвалга асосан тўлдириб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига (тел: 91 134-50-05; телеграм: @hodjaOlim) тақдим этишингизни сўраймиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech