Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Халқ табобатида иммунитетни оширишда доривор ўсимликлар ҳам яхши ёрдам беради

Халқ табобатида иммунитетни оширишда доривор ўсимликлар ҳам яхши ёрдам беради.

Хусусан:

• 2 ҳисса далачой (зверобой) ўти, 1 ҳисса наъматак, 1 ҳисса қора андиз (девясил) илдизи олинади-да, обдон аралаштирилади. Бундан 1 ош қошиқ олиб, устига 200 мл. совуқ сув қўшилади ва қайнаш даражасига етказилади, кейин оловдан олиниб, 1 соат давомида дам едирилади. Сузиб олингач, ундан 50 мл.дан илиқ ҳолида ичиб турилади. Агар ушбу малҳамга ҳар сафар қабул қилишдан олдин 8 томчи чаканда мойи қўшиб ичилса самараси янада яхши бўлади.

• 3 ҳиссадан лимон ўти, қичитқи ўт ва 1 ҳисса маврак (шалфей) ўтлари олиниб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин ундан 1 чой қошиқ олиб, термосга солинади. Устига ярим литр қайноқ сув қўшилади, кейин 3 соат давомида дам берилади. Сўнг дамламани сузиб, 2 чой қошиқ асал қўшилади-да, ҳар куни нонуштадан кейин ярим пиёладан – 100 мл.дан ичиб турилади.

• Булдурғун (малина) баргидан 4 ош қошиқ олиниб, устига ярим литр қайноқ сув қўшилади ва оловга қуйилади, қайнаши биланоқ оловдан олинади, 20 дақиқа мобайнида дамлашга қуйилади. Кейин қайнатмани сузилади, унга 2 пиёла сут ва 3 ош қошиқ асал қўшилиб аралаштирилади. Бундан кунига 3-4 маҳал ярим пиёладан илиқ ҳолида ичиб турилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech