Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик

Хабарингиз бор, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) АҚШ Фармакопеяси (US Pharmacopoeia) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган PQM+ (Дори воситалари сифатини ошириш Плюс) лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда фармацевтика саноати ва тартибга солиш тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 7 март куни Агентликда йирик ташкилотлар вакиллари иштирокида ушбу стратегия доирасида амалга оширилган ситуацион таҳлил хулосалари ва дастлабки тавсиялар муҳокамаси бўлиб ўтди.

“Фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни ривожлантириш” мавзусидаги воркшоп иккита слотда ўтказилди. Биринчисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фармацевтика техник университети, Тошкент Фармацевтика институти, Асака банк, Uzmedimpex каби давлат идоралари вакиллари қатнашган бўлса, иккинчисида USAID, WHO, World Bank, UNICEF, IPOP сингари ташкилотлар иштирок этди. Семинар чоғида бозор ҳолати таҳлил қилиниб, 2024-2029 йилларга мўлжалланган стратегик рамкалар кўриб чиқилди.

Тадбир сўнгида ташкилотлар вакиллари стратегия борасидаги ўз фикрларини билдиришди ва кейинги қадамлар бўйича келишувларга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech