Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилган ушбу форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари, вилоят ҳокимлари ўртасида учрашувлар, етакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Форумда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этаётган бўлиб, Агентлик директори биринчи ўринбосари Нозим Бердиев алоҳида тақдимот ўтказди ва иштирокчиларга мамлакатимиз фармацевтика соҳасининг экспорт салоҳияти ва инвестицион жозибардорлиги борасида атрофлича маълумот берди.“Форумнинг биринчи кунида иккита Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Хусусан, Дентафил компаниясининг Қозоғистонда ишлаб чиқариш корхонасини очиш бўйича лойиҳани амалга ошириш, ҳамда ушбу қурилажак корхонада фармацевтик ва гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш”, дея айтиб ўтди Фармагентлик директори биринчи ўринбосари Нозим Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликка бағишланган биринчи форум 2018 йил 15 ноябрда Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон томонидан вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, ҳудудлар, ташкилотлар, компаниялар ва хусусий ишбилармон доиралар раҳбарларидан иборат 200 га яқин вакил иштирок этган эди.Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech