Янги Фармацевтика техник университети ва Purdue University ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги экспертлар гуруҳидан иборат делегация жаҳоннинг энг нуфузли олийгоҳлари қаторига қирувчи Purdue Университети вакиллари билан учрашишди.
Университет Саноат ва физик фармацевтика бўлими раҳбари Стивен Бёрн ҳамда профессор Кари Класс билан бўлган учрашувда “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида қурилаётган Фармацевтика техник университети учун ходимларни тайёрлаш, биотехнология ва биоинженеринг йўналишлари бўйича дастурларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати