Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Юртимизда фаолият юритаётган яна 7 та корхона GMP ва GDP сертификатларига эга бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузурида ташкил этилган Зарур амалиётлар маркази томонидан юртимизда фаолият юритаётган яна 7 та корхонага GMP ва GDP сертификатлари тақдим қилинди.

Фармацевтика тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда зарур амалиётлар (GxP) халқаро стандартларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш, зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик бўйича сертификатлаш мақсадида фармацевтик инспекциялар ўтказиш ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг маҳаллий стандартлари халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилишини таъминлаш мақсадида Зарур амалиётлар маркази томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 10 июн санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда Зарур амалиётлар маркази томонидан ўтказилган фармацевтик инспекциялардан муваффақият билан ўтган “Meros Pharm Tashkent” МЧЖ, “Meros Pharm” МЧЖ ҚХ (Самарқанд) “Meros Pharm Fergana” МЧЖ ва унинг Наманган вилоятидаги филиали, “Meros Pharm West” МЧЖ (Хоразм вилояти), “Irradiаnce Glow” МЧЖ корхоналарига GDP сертификатлари, “Aziya Immunopreparat” МЧЖга эса GMP сертификати топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармонига асосан, фармацевтика тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар 2024 йил 1 январгача зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech