“Зарур дистрибьюторлик амалиёти” GDP талабларини жорий қилмаган фармацевтика корхоналари фаолияти қонунга зид ҳисобланади
Маълумки, Фармацевтика йўналишида дистрибьютор корхоналарга “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” қоидалари (GDP) стандартини жорий этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–20-сон Фармон билан фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) миллий талабларига мувофиқ 2024 йил 1 июлга қадар мажбурий сертификатлаш зарурлиги белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали, айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга қўшимча киритилди. Унга мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ фармацевтика фаолиятини лицензиялаш жараёнида келишиладиган органлар рўйхатига киритилди. Бу орқали, фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана (дорихонлар) ташкилотлар лицензия олишдан аввал мажбурий равишда тегишлилиги бўйича GxP сертификатини олиш белгиланди.
Мазкур норматив ҳужжатлар мазмун-моҳиятини соҳада фаолият юритаётган дистрибьютор корхона вакилларига бевосита учрашув ва давра суҳбатлари, ВКА ёрдамида доимий онлайн мулоқот, ОАВ орқали видеороликлар GDP сертификатларини 2024 йилнинг 1 июлга қадар жорий этилиши, акс ҳолда амалга ошираётган фаолият тўхтатилиши ҳақидаги талаблари етказилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йил 1 январга қадар фаолият юритаётган улгуржи корхоналарнинг 31 тасида GDP сертификати мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги кунда 240 та корхонада GDP сертификати жорий этилди.
Бугунги кунда, “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) жорий этилган корхоналар, Республикада фармацевтика маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар етказиб бериш қамровини деярли 90% эгалламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони талабларига зид ҳолда, бугунги кунда ўз иш фаолиятида “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) талабларини жорий қилмаган фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти қонунга зид эканлигини билдирамиз.
“Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) жорий этилган корхоналар рўхатини мазкур ҳавола орқали кўришингиз мумкин. Рўхатда мавжуд бўлмаган “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) талабларини жорий этмаган корхоналар фаолияти ноқонуний ҳисобланади.