Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Биринчи Америка-Ўзбекистон Фармацевтика саммитининг расмий очилиш маросими тугаб, сессиялар бошланди

Мазкур сессияларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги экспертлари, хусусан “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери дирекцияси директори Санжар Бабажанов, Фармацевтика техник университети ректори - Абдумалик Жуманов, шунингдек PQM Plus – “Дори воситалари сифатини ошириш” дастури Соғлиқни сақлаш элементлари директори Арчил Салакаиа тегишли мавзуларда тақдимот қилишлари кутилмоқда.

Сўнгра саммит марказига Ўзбекистон Миллий Фармакопеяси бош муҳаррири Ҳабибулла Каримов, агентлик ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДУК директорининг ўринбосари Авазбек Ибрагимов, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ижрочи директори Елена Сонлар чиқиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech