Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тузилма

Дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ишлаш бўлими

Бўлим ўз фаолиятини ташкил этиш ва соҳани ривожлантириш бўйича қуйидаги вазифаларни бажаради.

· Доимий равишда дори воситаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни хатловдан ўтказиб, мавжуд рўйхатни янгилаб бориш;

· Корхоналар билан мунтазам равишда иш олиб бориш (муаммоларини ва таклифларини ўрганиш);

· Корхоналарга ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатиш;

· Статистика агентлиги томонидан тақдим этиладиган рақамларни таҳлил қилиб ҳисоботлар тайёрлаш;

· Статистика агентлиги томонидан ажратилган 03877 (ДБИБТ) код рақамига доимий равишда корхоналарни бириктириб бориш;

· Хар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ой бўйича ҳисоботлар тайёрлаб бориш;

· Маҳаллийлаштириш дастурига кирган корхоналар билан маълумотлар алмашиниш ҳамда улар томонидан Статистика агентлигига ҳисоботларни топшириш бўйича чораларни кўриш, мониторинг олиб бориш;

· Сертификацияга тушадиган маҳаллий ҳамда импорт қилинган дори воситаларини таҳлилини олиб бориш;

· Давлат божхона қўмитаси томонидан мунтазам равишда тақдим этиладиган маълумотлар таҳлилини олиб бориш. Бунда кўп миқдорда импорт қилинадиган дори воситаларни маҳаллийлаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқариш йўли билан импортни ўрнини босиш бўйича ишлар олиб бориш;

· Импорт маҳсулотларнинг таҳлил натижалари асосида хар чорак якунига кўра маҳаллий корхоналарга ўзлаштириш юзасидан таклифлар тақдим этиб бориш;

· Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хомашё ва материалларни Божхона божидан озод қилиш ҳамда қўшимча қиймат солиғидан озод қилинадиган маҳсулотлар рўйхатини мунтазам равишда янгилаб бориш чораларини кўриш;

· Бўлимга келиб тушадиган ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш.

Бабаниязов Ойбек Курбандурдиевич

Бўлим бошлиғи
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech