Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тузилма

Фан ва таълимни ривожлантириш бошқармаси қуйидаги вазифаларни бажаради:

➖ Агентликнинг илмий-тадқиқот институтлари (ЎзКФИТИ, ТошВЗИТИ ва ШТИТИ) фундаментал, давлат илмий-техник дастурлари ва инновацион ишларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

➖ импорт ўрнини босувчи дори воситаларини яратиш бўйича инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

➖ маҳаллий доривор субстанциялар ва тайёр дори воситаларининг ишлаб чиқишини назорат қилади;

➖ илмий-ишлаб чиқариш институтлари ва фармацевтика корхоналари ўртасида янги дори воситаларини ишлаб чиқиш ва янги тадқиқот йўналишлар бўйича ҳамкорликни таъминлайди;

➖ илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни тижоратлаштириш ва янги тадқиқот йўналишларини бошлашда кўмаклашади;

➖ Агентликнинг Илмий-техник кенгаши йиғилишларини ташкил этади;

➖ амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар танловига Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш учун тегишли институтларнинг илмий лойиҳаларини танлашда иштирок этади;

➖ фармацевтика соҳаси мутахассислари учун қайта тайёрлаш, стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этишга кўмаклашиш.

Ахмедова Дилфуза Тоировна

Бўлим бошлиғи
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech