Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

«Фармацевтика саноатининг ҳозирги кундаги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар» конференцияси

Маълумки, 2019 йил 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар билан учрашди ва унинг давомида давлат идоралари билан халқ, айниқса ёшлар билан мулоқотни ривожлантириш, ёшларнинг фуқаролик позициясини ошириш ва ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига қаратилган бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Мазкур вазифаларни бажариш мақсадида жорий йилнинг 27 январь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент давлат фармацевтика институтида талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Йиғилишни очиб берган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нозим Бердиев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган Харакатлар стратегияси ва унинг доирасида мамлакатда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлар, шунингдек, Президентнинг яқинда Олий Мажлисга қилган мурожаатида  республиканинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва ёш авлодни юқори маълумотли ва ҳар томонлама етук шахслар қилиб тарбиялаш муҳимлиги қайд этилди.

Aнжуман давомида Фармацевтика агентлигининг экспорт масалалари бўйича бош мутахассиси, “Ёшлар иттифоқи” етакчиси Шарофиддин Мирхайитов “Ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари” мавзусида маъруза қилди.Унинг доирасида  мамлакатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилаётган тизимли ишлари борасида маълумот тақдим этилди.

Тадбир сўнггида  мутахассислар ёшлар билан  очиқ мулоқот ўрнатиб, фармацевтика соҳасидаги янги инновацион дастурлар, янги қонун лойиҳалари борасидаги фикр-мулоҳазаларини улашдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори  биринчи ўринбосари Нозим Бердиев, агентлик мутахассислари Aзиз Дўстматов ва Муҳаббат Ибрагимова талабаларни қизиқтирган  саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech