Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Tошкент фармацевтика институти жамоаси “Tаълим ва мутахассислик” Халқаро кўргазмасида фаол иштирок этишмоқда

Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда Олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Tаълим ва mутахассислик” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Mазкур кўргазмада Tошкент фармацевтика институти вакиллари ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Кўргазмада институтнинг Фармацевтика ишини ташкил қилиш, Дори воситаларининг саноат технологияси, Биотехнология, Фармацевтик кимё, Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти, Tоксикологик кимё , Фармакология ва клиник фармация, Aналитик кимё кафедралари профессор-ўқитувчилари турли ҳилдаги дори воситаларидан намуналарни, илмий ишлар ва яна кўплаб эришган ютуқларидан намуналар тақдим этиб ташриф буюрганларни эътиборига сазовор бўлмоқдалар.

Mазкур кўргазмага ташриф буюрган ўрта махсус маълумотга эга бўлган мехмонлар Tошкент фармасевтика институтига ўқишга кириш, қайси фанлардан имтиҳон топшириш,институтдаги мутахассисликлар каби саволлар билан мурожаат этиб тегишли маълумотларга эга бўлдилар. Шу билан бир қаторда кўргазмага келганлар юртимизда ўстириладиган доривор ўсимликлар, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ва уларни чет элникидан фарқи ҳамда яна кўплаб дори воситалари ҳақидаги саволларига керакли жавобларни олишди.

Институт матбуот котиби Н.Л.Усманова

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech