Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қайси дори воситаларини инсонни ақлдан оздириши мумкин?

Дори қутидаги айрим препаратлар сизни ақлдан оздириши мумкинлигидан хабарингиз борми?
 

2019 йилда Буюк Британия олимлари тадқиқот ўтказишди. Унга кўра, 55 ва ундан катта ёшдаги инсонларда деменция хавфини оширадиган дорилар синфлари аниқланди. Тадқиқотда 3 658 582 нафар инсон қатнашди. Ҳеч бўлмаганда бир маротаба антидепрессант ёки пешоб тута олмасликка қарши дори ичганлар 11 йил давомида кузатув остида бўлишди.

Бизнинг онгимиз нималарга боғлиқ?

Биринчидан, ацетилхолинга. Ацетилхолин асаб импульсининг асаб толалари бўйлаб ҳаракатланишига ёрдам беради. Усиз импульс ўтказилмайди. Ушбу ўтказмаларнинг етишмаслиги деменция касаллигига олиб келади.

Иккинчидан, томирларнинг ҳолатига боғлиқ. Антидепрессантлар ва пешоб тута олмасликка қарши дори-дармонлар томирларнинг торайишига сабаб бўлади. Ушбу препаратлар ацетилхолиннинг пасайишини бостиради. Нормада улар томирларни кенгайтириш хусусиятига эгадир.

Аниқланишича, бир гуруҳ тадқиқот иштирокчиларида (тинчлантирувчи ва пешоб тута олмасликка қарши дори ичувчи) деменцияга чалиниш хавфи кучлироқ бўлган. Улардан 60% Альцгеймер касаллиги, 36% томирлар деменцияси, яна 3% эса бошқа когнитив ўзгаришларга дуч келишган.

Кимлар хавф остида ва нима қилиш керак?

65 ёшдан юқори бўлган шахслар хавф гуруҳи остидадир. Aгар беморда аллақачон деменция мавжуд бўлса, унда бу каби дорилар тавсиясини қайта кўриб чиқиш керак, чунки улардан фойдаланиш беморнинг когнитив ҳолатини оғирлаштиради. Дори-дармонларни тайинлашда хавф омилларини ҳисобга олиш ва препаратларни ACB (Антихолинергик юклама ўлчови) балига мувофиқ буюриш муҳимдир.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech