Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматларида юкламалар жуда катта

«Бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматларида юкламалар жуда катта. Улар нафақат матбуот анжумани ёки брифингларни уюштириши, шу билан бирга ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни ҳам юритиши, интернетда билдирилган фикрларга муносабат билдириб бориши лозим. Шу боис биз вазирлик ва идораларга матбуот хизмати штат бирликлари сонини ошириш, агар бундай имконият бўлмаса, шартнома асосида ишга жалб этиш бўйича таклифларни берганмиз.

Ноябр ойида Агентлик томонидан 120 нафар матбуот котибининг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарни якунлаяпмиз. Бу — матбуот котибларининг нохолис муносабатларга тезкор жавоб бериш имконини беради.

Шунингдек, биз белгилаган семинарлар циклида журналистларни ҳам ўқитиш ва малакасини ошириш масаласи ҳам кўзда тутилган.

Яна бир муҳим жиҳат — биз ахборот бериш имконини ошириш мақсадида нафақат АОКАда, балки Миллий матбуот марказида ҳам анжуманлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Бу бўйича махсус медиа-режалар ишлаб чиқилган, тез орада расмий веб-сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон қилинади.

Бундан ташқари, тегишли ҳокимликлар, бошқармалар билан ҳамкорликда ҳудудларда ҳам матбуот анжуманлари, брифинг ҳамда пресс-турлар ташкил этиш ишини кенгайтириш кўзда тутиляпти.

Биз фақатгина мулоқотни кучайтириш, ташкилот ва идораларнинг очиқлигини таъминлаш ҳамда матбуот котибларининг фаолиятини такомиллаштириш орқали нохолис ва ёлғон ахборотлар тарқалишининг олдини олишимиз мумкин».

Асаджон Ходжаев,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
 

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисидан

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech