Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори препаратларини истеъмол қилиш бўйича ўта муҳим йўриқнома. Нималарга амал қилиш керак?

Антибиотиклар ( биомицин, тетратциклин ва ҳоқазо) энг «жанжалкаш» препаратлардан ҳисобланади. Уларни қабул қилиш даврида, истеъмол менюсидан сут маҳсулотларини чиқариш керак, чунки улар антибиотиклар таъсирини йўққа чиқаради. Шунингдек, бу даврда бутунлай алкоголдан ҳам воз кечиш керак. Кўпроқ мева, сабзавот ва кўкатлар истеъмол қилинг. Вақтинча, нордон озуқадан воз кечинг.

Антидепрессантлар истеъмоли

Антидепрессантлар (улар таркибида моноаминоксидаз ингибиторлари мавжуд) шунинг учун улар қабул қилиш даврида узоқ ушлаб турилган пишлоқлар, пўпанакли пишлоқ, ачитилган карам, соя соуси, қорамол ва товуқ жигари, дудланган балиқ ва гўшт, йогурт, анжир, майиз ва сметана истеъмол қилмаган маъқул. Қайд этилганлар таркибида тирамин моддаси мавжуд бўлиб, дори таркибидаги моноаминоксидаз ингибитори билан тўқнашиб қон босимини кўтариб юборади.

Яна антидепрессантлар қабул қилиш даврида алкоголдан мутлақо, жумладан қизил вино ичишдан воз кечиш керак.

Қонни суюлтирувчи препаратлар истеъмоли

Антикоагулянтлар (қонни суюлтирувчи) қабул даврида клюква, уни шарбати ва морсидан воз кечиш керак. Акс ҳолда, дори билан аралашиб ички қон кетиш содир бўлади. Аспирин. Уни қабул қила туриб, углеводлар, ёғлар ва оқсиллари кўп бўлмаган егуликлар истеъмол қилинг. Акс ҳолда, дори самараси икки баробар камайиши мумкин. Шунингдек, цитрус мевалар шарбатларидан ҳам воз кечиш керак, чунки улар аспирин билан қўшилиб ошқозон шиллик пардасига таъсир қилади.

Эсингиздан чиқмасин, аспиринни ҳеч қачон сут билан қўшиб ичманг, чунки сут дори самарасини йўққа чиқаради.

Оғриқ қолдирувчи воситалар истеъмоли

Оғриқ қолдирувчи воситалар (пирамидон, амидопирин ва бошқалар) қабул қилишда, дудланган егуликлардан воз кечинг. Улар дори таъсирини кесади.

Гормонал препаратлар истеъмоли

Гормонал препаратлар. Улар, организмдаги моддалар алмашуви жараёнига таъсир ўтказади. Шу боис, асоратларни олдини олиш учун творог ва бошқа сут маҳсулотларини, курага балиқ, майиз, мевалар ва ошқовоқни истеъмол қилиш керак. Булар таркибида кўп оқсиллар, калий ва кальций тузлари, витаминлар мавжуд.

Темир препаратлари истеъмоли

Таркибида темир моддаси мавжуд бўлган препаратлар. Уларни қабул қилиш даврида кофе, чой, унли ва шакарли, сутли маҳсулотлардан, ёнғоқлардан воз кечинг. Уларнинг ҳаммаси организмга темир моддасини сўрилишини қийинлаштиради.

Клофелин истеъмоли

Клофелин (артериал қон босимини пасайтиради). Уни алкоголь билан аралаштирмаслик керак, чунки алкоголлик ичимликлар дори таъсирини нейтрализация қилади ва тез қон босимини кўтарилишига сабаб бўлади. Клофелин билан алкоголь аралашиши оқибатида ҳушдан кетиш мумкин.

Ёдингизда бўлса, клофелин ва криминал ҳроникаларда кўрсатилгандай бу эффектдан айрим товламачилар қинғир ишларини амалга ошириш учун фойдаланадилар.

Сийдик ҳайдовчи препаратлар истеъмоли

Сийдик ҳайдовчи препаратлар организмдан калийни чиқиб кетишига сабабчи бўлади. Шунинг учун, уни ўрнини тўлдириш учун яшил нўҳат, шовул, шпинат, курага, қизилча, пиёз, картошка, олма ва сабзи истеъмол қилиш керак.

Эслатиб ўтамиз, сийдик ҳайдовчи препаратларни, қизилмия томири қўшилган дори воситалари билан қабул қилиб бўлмайди. Чунки қизилмия томири организмдан суюқлик чиқиб кетишини тезлаштиради, организм сувсизлашади. Шунингдек, калий чиқиб кетиши оқибатида мушаклар бузилади.

Ревматизмга қарши препаратлар истеъмоли

Ревматизмга қарши препаратлар ошқозон- ичак тракти шиллик пардасига агрессив таъсир этади. Шунинг учун, бу препаратлар қабул қилиш пайтида қовурилган егуликлардан, қўзиқориндан, гўшт ва балиқ шўрваларидан ўзингизни тийинг.

Статинлар истеъмоли

Статинларни (қонда холестерин миқдорини камайтиради) қабул қилиш даврида грейпфрукт, помело ва бошқа гибрид цитруслилардан воз кечиш керак. Улар таркибидаги моддалар, статинлар бузиб ташлайдиган жигар ферментини блокировка қилади ва оқибатда организмда статинлар концентрацияси ошиб кетиши натижасида жигар фаолияти бузилади ва мушакларни бузилишига олиб келади.

Сулфаниламидлар истеъмоли

Сулфаниламидлар (сулфадиметоксин, бисептол, сулфадимезин) – булар микробларга ва бактерияларга қарши препаратлар бўлиб, қабул даврида- жигар, буйрак, клюква, кўкатлар, ёғли овқатлар, шакар ва бошқа ширинликлар истеъмол қилмаслик керак. Бу даврда кўпроқ суюқлик, айникса ишқорли минерал сувлар ичишга ҳаракат қилинг. Бундай препаратлар қабул қилиш даврида организмдан сийдик чиқиш жараёни қисқаради, оқибатда сийдик йўллари ва буйрак каналчалари суюлмайдиган кристаллар билан тўсилиши мумкин. Шунинг учун, бу даврда одатдагидан ортиқча сув ичинг. Ёғлар ва шакар овқат ҳазмини секинлаштириши туфайли препарат таъсирини камайтиради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech