Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида мавжуд ҳолатни ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда Республика ишчи гуруҳлари ўз ишини бошлади.

Халқ таълими вазирининг ўринбосари Темуржон Комилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилояти Когон туманида хизмат сафарида бўлиб турибди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров, Миллий Банк раиси ўринбосари Баҳодир Жалилов томонидан туман ва унинг иқтисодий ижтимоий ҳолати ўрганилмоқда.

Қилинаётган ишлар ишчи гуруҳ томонидан таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилади.

Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳ вилоятларнинг ҳар бир туман (шаҳар)ида худди шу тартибда фаолият олиб боради. Ўрганиш натижаларига кўра, жой ва соҳалар ривожига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш чораларини кўриш белгиланган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech