Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

4 та энг кучли табиий антибиотик: Сиз бу антибиотиклардан ҳар куни фойдаланишингиз мумкин

Касал бўлганимизда, биз касалхонага борамиз, докторларга мурожаат қиламиз. У ерда шифокорлар бизга дори воситаларини буюриб, ёзиб берадилар. Ва биз даволаниш курсини бошлаймиз. Аммо фармакологияни бирор нарса билан алмаштириш мумкинми? Ҳа, мумкин! Маълум бўлишича, табиий антибиотиклар дориларсиз оёққа туришга ёрдам беради.

Хрен илдизи (ерқалампир)

Хрен илдизи хантал мойи ва энзимга эга. Терига ишқалаганда иккала модда ҳам кислород таъсирида бирлашиб, спиртли хантал мойини ҳосил қилади. Бу кучли табиий антибиотик ҳисобланади ҳамда оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқдаги бактерияларга қарши курашади.

Нафас олиш йўллари касалликларида (трахеит, бронхит), қуруқ йўталда: қирғичдан чиқарилган 1 ош қошиқ хрен билан 3 ош қошиқ асал аралаштирилади, тиндирилади. Тайёр бўлган аралашма 1 чой қошиқдан кунига 5 маҳал истеъмол қилинади. Аралашма оғиз эриши шарт.

Сийдик йўли касалликларида (цистит, уретрит): қирғичдан чиқарилган 1 ош қошиқ хрен 1 стакан қайнаган сувда дамланади, 5 дақиқа ўраб қўйилади. Бундай чойни кунига 3-4 маҳал истеъмол қилиш керак.

Хрен илдизи хантал мойи ва энзимга эга. Терига ишқалаганда иккала модда ҳам кислород таъсирида бирлашиб, спиртли хантал мойини ҳосил қилади. Бу кучли табиий антибиотик ҳисобланади ҳамда оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқдаги бактерияларга қарши курашади.

Нафас олиш йўллари касалликларида (трахеит, бронхит), қуруқ йўталда: қирғичдан чиқарилган 1 ош қошиқ хрен билан 3 ош қошиқ асал аралаштирилади, тиндирилади. Тайёр бўлган аралашма 1 чой қошиқдан кунига 5 маҳал истеъмол қилинади. Аралашма оғиз эриши шарт.

Сийдик йўли касалликларида (цистит, уретрит): қирғичдан чиқарилган 1 ош қошиқ хрен 1 стакан қайнаган сувда дамланади, 5 дақиқа ўраб қўйилади. Бундай чойни кунига 3-4 маҳал истеъмол қилиш керак.

Клюква

Ушбу резавор мева кучли антибиотик ва вирусга қарши курашувчи ҳусусиятга эга бўлиб, сийдик йўли ва сийдик қопини зарарли бактериялардан тозалайди. Клюква ажойиб антиоксидант ҳисобланади, у инсон танасидаги ҳужайраларни эркин радикалларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи моддаларга бой. 

Клюква ва брусниканинг шамоллашга қарши курашда  аҳамияти катта. Бактерияларга қарши курашиш хусусияти борасида ҳам беқиёс. Шу билан бирга бу резавор мевалар сийдик ҳайдаш ва сийдик йўлини даволаш хусусиятига ҳам эга.

Морснинг тайёрланиши: Клюква ва брусника мевалари шакар билан аралаштирилади (3:1 нисбатда). Аралашманинг 2 ош қошиғи 0,5 литр илиқ сув билан араштирилади. Ушбу ичимлик фойдали ва даволаш хусусиятига эга.

Саримсоқпиёз

Саримсоқпиёз инсон организмидаги зарарли бактерияларни, ичак паразитларини ҳайдаш, қондаги, ички органлардаги ва нафас олиш йўлидаги вирусларни йўқотиш хусусиятига эга. У артериал қон бисимини туширади ҳамда тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади. Саримсоқпиёз ракка қарши курашишувчи кучли антиоксидант ҳисобланади ва организмни зарарли моддалардан тозалайди.

Бир дона саримсоқпиёз доначасида 400 (!!!!) дан ортиқ фойдали микроэлементлар мавжуд. Бу микроэлементлар қондаги «ёмон» холестеринни кетказади ва томирларни тозалайди, мия ўсимта раки ҳужайраларини ўлдиради, дифтерия, туберкулёз ва ичак яраси касалликларини қўзғатувчиларини йўқ қилади, гижжалардан халос қилади.

100 хил дардга даво саримсоқпийизли коктейль

Шаффоф шиша идишга 12 дона саримсоқпиёз доначаларининг ҳар бири 4 га бўлиб солинади. Устига уч стакан қизил вино қийилади. Идишнинг усти ёпилади ва деразанинг қуёш тушадиган томонига икки ҳафта муҳлатга қўйилади. Ҳар куни 2-3 маротаба чайқатиб турилади. Икки ҳафтадан кейин тайёр аралашма тўқроқ шиша идишга қуйилади ва олиб қўйилади. 

Бир чой қошиқдан кунига 3 маҳал бир ой давомида ичилади.

Бу ажойиб даволаш хусусиятига эга бўлган ичимлик организмдан тузларни кетказади, иш қобилиятини яхшилайди, қонни тозалайди, иммунитетни кўтаради, қон-томирларни мустаҳкамлайди. Юракнинг қувватини оширади ва организмни тетиклаштиради. Ортиқча ёғларни эритади ҳамда модда алмашинувини яхшилайди. Аёллар касалликларида ва гинекологик шамоллашларни даволашда беқиёс хусусиятга эга. Бутун организмни зарарли тузлардан халос этади.

Райҳон ҳам ажойиб табиий антибиотик ҳисобланади. Ўзининг дезинфекцияловчи, бактерияларга қарши курашувчи  хусусиятлари туфайли организмни кўпгина инфекциялардан халос қилади. 

Ангина

4 чой қошиқ қиритилган райҳон барглари устига 250 мл қайнаган сув қуйилади, 20 дақиқа давомида қайнатилади. Совугандан кейин сузгичдан сузиб олинади ва илиқ ҳароратдаги қайнатма билан томоқ кунига 2-3 маротаба чайилади.

Коньюктивит, қовоқлар яллиғланиши

2 ош қошиқ қуритилган райҳон барглари 500 мл қайнаган сувда дамланади, илигунча кутилади, сузгичдан сузиб олинади. Латта ёки пахтага ботириб олиб, кўзга қўйилади ҳамда  кунига 2-3 маҳал ярим стакадан овқатдан олдин ичилади.

Бош оғриганда

Райҳон барги, шалфей (мармарак), мелисса (лимонўт) тенг миқдорда аралаштирилади. 1 чой қошиқ аралашмага 200 мл қайноқ сув қуйилиб, 20 дақиққа давомида дамланади. Сузгичдан сузиб олиниб, 1 чой қошиқ табиий асал қўшилади ва хўплаб-хўплаб ичилади. 30 дақиқадан кейин бош оғриғи ўтиб кетади. Бу дамлама шунингдек, тинчлантиради ва безовталикдан халос қилади.

Манба

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech