Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Ибн Сино мероси" танлови ғолиблари тақдирланди.

"Ибн Сино мероси" танлови ғолиблари тақдирланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун "Ибн Сино мероси" танлови эълон қилинган эди. (https://t.me/Uzpharm_agency/7667)

Мазкур танловнинг Низомига асосан 2023 йил давомида эълон қилинган материаллар топширилиши белгиланган. Танловга келиб тушган материаллар комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

"Энг яхши телекўрсатув" номинацияси ғолиби Севимли телеканали журналисти Дилфуза Эсанова
 "Энг яхши ролик" номинацияси ғолиби эркин ижодкор Абдулазиз Юлдашев
"Энг яхши мақола" номинацияси ғолиби Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги журналисти Моҳигул Қосимова

Танлов ғолибларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов тақдирлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech