Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 октябр куни Алоқа тарихи музейи мажлислар залида "Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази", Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари ассоциацияси ҳамда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хорижий ва маҳаллий корхоналар вакиллари шунингдек, дори воситаларини импорт қилувчилар ва дистрибьютерлар иштирок этишди.

Учрашув давомида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хорижий ва маҳаллий корхоналар ҳамда шунингдек, дори воситаларини импорт қилувчилар ва дистрибьютерлар вакилларининг саволларига мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Шу билан бирга, учрашувда дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш жараёнлари ҳамда ушбу жараённи янада такомиллаштириш бўйича таклифлар таҳлилий муҳокама қилинди.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech